8797

Алишер Усмонов Навальнийга мурожаат пародиялари танловининг биринчи ғолибларини тақдирлади

Жамият 6 июнь 8:51 277

Россиялик бизнесмен Алишер Усмонов «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилган мухолиф сиёсатчи Алексей Навальнийга мурожаат пародиялари танловининг дастлабки ғолибларини тақдирлади. Бу ҳақида «Газета.ru» хабар бермоқда.

Алексей Навальний Усмоновни коррупцион схемаларда иштирок этишда айблаганидан сўнг бизнесменнинг жавоб мурожаати интернетда машҳур бўлиб, кўплаб мемлар ва пародиялар келтириб чиқарган эди. Шунда бизнесмен пародиялар ва ҳазиллар танловини эълон қилган эди. У ҳар ҳафта ғолибларни iPhone 7Plus ҳамда мем ва дастхати туширилган футболка билан тақдирлашини билдирган эди.

Ҳафта якунларига кўра у бирйўла уч кишини мукофотлади.

Изоҳ билдириш