8793

Яна бир давлат Қатар билан алоқаларини тўхтатди

мир 6 июнь 8:19 284

Мальдив ҳукумати Қатар билан дипломатик муносабатларни тўхтатгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида Sky News Arabia хабар тарқатди.

Аввалроқ Баҳрайн, Саудия Арабистони, Миср, БАА ва Яман Қатар билан дипломатик муносабатларни узишаётгани ҳақида маълум қилишганди. Хабар қилинишича, БАА қатарлик дипломатларга мамлакатни тарк этиш учун 48 соат вақт берган.

Қатар ва Форс кўрфази давлатлари ўртасидаги зиддият Ар-Риёдда бўлиб ўтган Форс кўрфази мамлакатлари ва АҚШ саммитидан кейин юзага келди. Ўшанда Қатар янгиликлар агентлиги мамлакат амири номидан нутқ эълон қилган, унда Эрон билан алоқалар ўрнатиш ёқлаб чиқилганди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар