8765

БАА миллий авиакомпанияси Қатарга барча рейсларни тўхтатди

мир 5 июнь 22:22 259

Бирлашган Араб Амирликларининг Etihad Airways миллий авиакомпанияси Қатарга бўлган барча рейсларини тўхтатди. Бу ҳақида Reuters хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, Etihad Airways’нинг Қатарга сўнгги самолёти маҳаллий вақт билан соат 2.45 да парвоз қилади.

Маълум бўлишича, бундай қарор БАА Қатар билан дипломатик алоқаларни узганидан сўнг қабул қилинган.

Аввалроқ Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари минтақани беқарорлаштираётганликда айблаб, Қатар билан дипломатик алоқаларни узгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар