8709

Юнусободдаги барча интернет кафелар ёпилади

Жамият 4 июнь 19:41 363

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Юнусобод туманига ташрифи чоғида ёзги таътил даврида болаларнинг бандлигини таъминлаш масалалари билан танишди.

Кеч бўлишига қарамай интернет кафелар болаларга хизмат кўрсатаётгани учун Абдулла Арипов тумандаги барча интернет кафеларни ёпишга кўрсатма берди, деб ёзади «Ҳордиқ» нашри. Хабарда билдирилишича, туман раҳбариятига болаларни китоб ўқишга қизиқтириш ва жалб қилиш учун мактаб ва маҳалла раҳбарлари билан музокаралар ўтказилиши ҳақида кўрсатма берилган.

Изоҳ билдириш