8651

Алишер Қурманов янги лавозимга тайинланди

Жамият 2 июнь 16:19 468

Ўзбекистон Олий Мажлисининг 2017 йил 27 майдаги ўнинчи ялпи йиғилишида Алишер Қурманов Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Алишер Қурманов илгари Ўзбекистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаган.

Шунингдек, қўмита раиси ўринбосари этиб Ботир Асадов сайланди. Ботир Асадов илгари Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаган.

Изоҳ билдириш