8560

АҚШ дунёнинг барча мамлакатларида Америка визасини олмоқчи бўлганлар учун янги анкета тайёрлади

мир 2 июнь 11:04 590

АҚШ дунёнинг барча мамлакатларида Америка визасини олмоқчи бўлганлар учун янги анкета тайёрлади, деб ёзади Reuters ахборот агентли.

Бунда гап қўшимча бланк ҳақида бормоқда, консулхона ишчилари уни тўлдиришни талаб қилиши мумкин. АҚШга киришни истовчилар ижтимоий тармоқлардаги никлари, электрон почта манзиллари ва беш йил давомида фойдаланилган телефон рақамларини кўрсатиши керак бўлади.

Бундан ташқари, сўровнома сўнгги 15 йилдаги таржимаи ҳолни, шу жумладан, ариза берувчи яшаган манзиллар, шунингдек, у сафар қилган мамлакатларни тақдим этишни талаб қилади.

Қабул қилинган чора-тадбирлар потенциал ташриф буюрувчиларни текширишни қатъийлаштириш бўйича чораларнинг бир қисми ҳисобланади. Янги бланк жамоатчилик муҳокамаси чоғида янграган танқидларга қарамасдан, 23 май куни тасдиқланди.

 
Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар