8337

«Магнит» Сурия мевалари ва сабзавотларини сотади

Иқтисод 31 май 16:34 318

Майкопнинг «Адиг-Юрак» компанияси Россиянинг йирик озиқ-овқат маҳсулотлари тармоғи «Магнит» билан Суриядан мева-сабзавотлар етказиб бериш бўйича шартнома имзолади, деб хабар бермоқда «Коммерсант» нашри.

«Адик-Юрак» хўжайини Аслан Панешнинг нашрга айтишича, компания ёз мавсуми охиригача Россияга 6 минг тонна маҳсулотни импорт қилишни режалаштирмоқда. Келаси йил бу рақам 80–90 минг тоннага етказилади. У, шунингдек, бошқа чакана савдо мажмуалари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини, бироқ улар қизиқиш билдирмаганини таъкидлаган. «Магнит» матбуот хизмати ҳамкорлик қилинаётганини тасдиқлаган бўлса-да, бошқа саволларга жавоб бермаган.

Сурия мева-сабзавотларини импорт қилиш режаси 2016 йил мартида пайдо бўлганди. Ўшанда, маҳсулотларни қадоқлаш муаммоси бунга имкон бермаганди. Эндиликда, маҳсулотларни Суриядаги корхоналарда қадоқлаш йўлга қўйилган.

Федерал божхона хизматига кўра, Россия ўтган йили жами 5 млрд долларлик 6,7 млн тонна сабзавотлар, мевалар ва ёнғоқ импорт қилган. Шундан 14,5 минг тоннаси  (10,5 млн доллар) Сурия ҳиссасига тўғри келади.

Изоҳ билдириш