7632

Давлат аҳоли қўлида сақланаётган қўлёзма ва ноёб китобларни харид қилади

Жамият 26 май 10:44 356

24 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти​ фондини аҳоли қўлида сақланаётган қўлёзма ва бошқа ёзма ёдгорликларни харид қилиш ҳисобидан бойитишга алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда ёзма ёдгорликларни тўплаш, баҳолаш ва сотиб олиш билан шуғулланадиган махсус комиссия ва экспертлар гуруҳи тузилмоқда.

Бундан ташқари, ёзма меросни намойиш этиш мақсадида, Институт қошида Шарқ қўлёзмалари музейини яратиш хам режалаштирилган. Музейда қўлёзмалар фондида мавжуд коллекцияларнинг энг ёрқин намуналари намойиш этилади.

 
Изоҳ билдириш