6833

Дилмурод Қодиров Норин тумани ҳокими этиб тайинланди

Жамият 18 май 22:22 404

Халқ депутатлари Норин туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Туманни 2012 йилдан бери бошқариб келаётган Аъзамжон Султонов лавозимидан озод этилди. У билан бирга туман ички ишлар бўлими ва солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳам ишдан бўшатилгани билдирилмоқда.

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров туман ҳокими лавозимига шу пайтгача вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Дилмурод Қодировни тавсия этди.

Депутатлар номзодни маъқуллади ва тасдиқлади.

Изоҳ билдириш