6825

Алишер Усмоновнинг Навальнийга нисбатан даъвоси кўриб чиқиладиган кун маълум қилинди

мир 18 май 22:07 229

Москванинг Люблинский туман суди миллиардер Алишер Усмоновнинг Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси Алексей Навальнийга нисбатан даъвосини кўриб чиқишни тўхтатмасликка қарор қилди. Бу ҳақида «РБК» хабар бермоқда.

Навалнийга нисбатан даъвони кўриб чиқишни тўхтатиш бўйича аввалроқ фонднинг суддаги вакили Вячеслав Гюмади ариза киритганди.

18 май, пайшанба куни бўлиб ўтган судгача бўлган тайёргарлик якунлари бўйича суд Алишер Усмоновнинг Алексей Навальнийга нисбатан даъвоси 30 май куни кўриб чиқилишини белгилади.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар