Android операцион тизимининг янги версияси анъанавий Google I/О конференциясида тақдим этилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Шунингдек, янги функциялар қаторида picture-in-picture бор, у қурилма экранида бир йўла иккита дастур билан ишлаш имконини беради.
Билдиришномалар тизими қайта ишланган ва энди дастур иконкаси узоқ босиб турилса, уларни олдиндан кўриш функцияси бор. Дастурлар дўконига зараркунанда дастурларга қарши курашиш учун мўлжалланган кенгайтма қўшилган.
Янги операцион тизимнинг номи ва қайси санада чиқарилиши ҳозирча маълум қилинмаяпти.