Шифокорлар халқаро гуруҳи дунёдаги ўлимларнинг тахминан учдан бир қисми юрак-томир касалликлари туфайли юз беришини аниқлади, деб ёзади Америка кардиология коллежи.
Тадқиқотчилар аниқлашича, сўнгги беш йил ичида АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Япония, Жанубий Корея ва Шарқий Европа мамлакатларида юрак-томир касалликларидан вафот этиш ҳолатлари камайиши секинлашган.
Мутахассислар олимлар ва сиёсатчиларни юрак-томир касалликларига қарши курашишга чақирмоқда, улар юзага келиши хавфининг асосий омиллари юқори қон босими, ёмон овқатланиш, холестериннинг юқори даражаси, тамаки чекиш, алкоголь қабул қилиш ва семизлик ҳисобланади.