6533

Россия Президенти бошқарма бошлиғи ўринбосари Тошкентга келди

Жамият 17 май 12:31 241
Кеча, 16 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хорижий давлатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бўйича Россия Федерацияси Президенти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сергей Чеботарев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

ТИВ Ахборот хизматининг хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Россия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтадиган қўшма тадбирларга оид икки томон кун тартибининг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда Россия Элчиси Владимир Тюрденев ҳам иштирок этди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш