6199

ИИВ Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси номи ўзгарди

Жамият 13 май 12:00 726

Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг номи Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига ўзгартирилди, деб хабар берилмоқда Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси расмий сайтида.

Ушбу ўзгартириш Ўзбекистон президентининг “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони талаблари асосида амалга оширилди.

Хабарда билдирилишича, фуқароларга янада қулайликлар яратиш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали масофадан туриб биометрик паспорт олиш учун навбатга туриш ва белгиланган муддатда “биометрик маълумотларни йиғиш пункти”га ташриф буюриши мумкин бўлган хизмат тури жорий қилинди.

Фуқаро Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетга кириш учун ID.UZ (www.id.uz) идентификация тизимида рўйхатдан ўтиши талаб этилиб, сўнгра www.gov.uz интернет саҳифасининг “Фуқаролик” бўлимига кириш орқали биометрик паспорт ҳужжатлаштириш учун Оn-line тартибда навбатга туриши мумкин бўлади.

Бу тартиб Тошкент шаҳрининг барча “биометрик маълумотларни йиғиш пунктлари”да жорий қилинган бўлиб, фуқароларга ҳамда тизимда фаолият юритаётган масъул ходимларга янада қулайликлар яратади.

Изоҳ билдириш