5951

Ислом Каримовнинг энг яхши портрети учун танлов эълон қилинди

Жамият 11 май 12:01 248

Ўзбекистон Санъат академияси Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг энг яхши портрети учун танлов эълон қилди.

Танлов шартига кўра, унда профессионал рассомлар иштирок этишлари мумкин. Расмларнинг ўлчамлари эркин танланади.

Тайёр ишлар шу йилнинг 31 июлига қадар Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 4-уйда жойлашган Тошкент фотография уйида қабул қилинади.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон Санъат академиясининг мукофотлари билан тақдирланади. Илгарироқ Ислом Каримовнинг ҳайкалини яратиш бўйича танлов эълон қилинган ва унда ҳайкалтарош Илҳом Жабборов ғолиб бўлганди.

Изоҳ билдириш