5942

Дубай полицияси томонидан тартибли ҳайдовчилар мукофотланди

мир 11 май 11:03 263

Дубай полицияси икки нафар энг тартибли ҳайдовчига соф олтиндан ишланган ўйинчоқ машиначаларни совға қилди, деб ёзади «Мотор».

Айни пайтда Дубайда «оқ баллар» деб номланувчи, тартибга риоя қилган ҳолда машина бошқаришни рағбатлантириш тизими амал қилади. Тезликни оширганлик учун жарима ва бошқа ҳар қандай қоидабузарликларсиз ўтказилган бир ой учун ҳайдовчига икки балл берилади. «Оқ баллар» ёрдамида автомобиль эгалари майда қоидабузарликлар учун «ҳисоб-китоб қилиши» мумкин. Агар бир йил ичида улар 24 балл йиға олса, полиция департаментининг совғаларига даъвогарлик қила олади.

Ўтган йил ичида 24 балл тўплаган жами 2000 ҳайдовчи мукофотланди. Уларнинг ҳар бирига эсдалик совғалари берилди. Олтин машиначалар кимга насиб қилишини лотерея орқали аниқлашди

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар