5919

Эрдўғон АҚШ курдларга қурол етказиб бериш бўйича қарорини ўзгартиришига умид билдирди

мир 11 май 10:04 379

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Вашингтонга ташрифига қадар АҚШ Сурия курдларини қуроллантириш бўйича қарорини ўзгартиришига умид билдирди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.

Матбуот анжумани чоғида Эрдўғон «иттифоқчилар террорчи гуруҳлар эмас, Анқара томонида туриши»га ишонишни исташини тан олди.

Бир муддат илгари АҚШ Сурия курдларининг Халқ мудофааси отрядларини (YPG) қуроллантириши маълум бўлган эди. Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бунга кескин қарши фикр билдириб, ушбу қарор Туркия учун хавфли эканлигини айтиб ўтган эди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар