Россия президенти Владимир Путин Сурия етакчиси Башар Асаднинг адвокати эмас. Бу ҳақида Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Путин, Асаднинг адвокати эмас, у халқаро ҳуқуқ ҳимоячисидир», — дея айтиб ўтган Песков журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, Путин Асаднинг манфаатларини эмас, балки халқаро ҳуқуқ принципларини ҳимоя қилиши ҳақида бир неча бора турли интервьюларида айтиб ўтган.