5158

​Канадада қурилиш майдонидаги кранга чиқиб олган аёл қутқариб қолинди

мир 27 апрель 16:13 291

Канаданинг Торонто шаҳри қутқарувчилари номаълум сабабларга кўра, ҳеч қандай ҳимоя воситасисиз қурилиш кранига чиқиб олган аёлни қутқаришди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

26 апрель куни шаҳар аҳолиси шаҳар марказидаги қурилишлардан биридаги баландлиги 12 қаватли уй билан тенг бўлган краннинг металл конструкциясига чиқиб олган аёлни кўришди. Воқеа жойига етиб келган қутқарув хизмати ходимлари бир неча қутқарув вариантларини муҳокама этиб, аёлни қутқаришнинг ягона йўли кран ўқи орқали юқорига кўтарилиш деган хулосага келишди.

Оқибатда альпинистларга ўхшаб қуролланган ўт ўчирувчилардан бири кран илмоғида ўтирган аёлни қутқариш учун юқорига кўтарилди.

Жинси ва енгил куртка кийган аёл ҳимоя арқони билан пастга туширилди. Қутқарув ишлари жараёнида аёл қутқарувчиларга қаршилик кўрсатмади. Уни қутқарган ўт ўчирувчи қиз ҳимоя воситасиз бундай баландликка қандай кўтарилганига ҳайрон бўлди.

Кран тепасига чиқиб олган аёл, 23 ёшли маҳаллий аҳоли вакиласи Мариса Лазо эканлиги маълум бўлди, у ўзининг ҳаракатларини тушунтириб беролмади. Мариса жамоат тартибини бузганлиги учун суд олдида жавоб берадиган ва нима учун кран тепасини маҳаллий матбуот вакилларига изоҳлайдиган бўлди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар