4960

АҚШ Европадан учиб келадиган йўловчиларга самолёт бортига ноутбук олиб чиқишни тақиқлашни режалаштирмоқда

мир 26 апрель 16:52 288

АҚШ маъмурияти Европадан учиб келадиган йўловчиларга самолёт бортига қўл юки сифатида ноутбук ва бошқа йирик электрон қурилмаларни олиб чиқишни чеклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақида The Guardian нашрига таяниб, Meduza хабар берди.

АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги вакили Жиллиан Кристенсеннинг сўзларига кўра, бу масалада якуний қарор ҳали қабул қилингани йўқ.

The Guardian нашрининг маълумотларига кўра, чеклов 2017 йил март ойида АҚШ транспорт хавфсизлик бошқармаси томонидан Яқин Шарқ мамлакатларидан келувчи йўловчиларга нисбатан киритилган чекловга ўхшаш бўлиши мумкин.

Миср, Иордания, Қувайт, Марокаш, Қатар, Туркия, Саудия Арабистони ва БААдан АҚШга учиб келувчи йўловчилар телефондан катта ҳажмли электрон қурилмаларни юкхонага топшириши шарт. Салонга тиббий қурилмаларни олиб чиқишга рухсат этилади.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар