4697

Афғонистон махсус кучлари 48 соат ичида 130дан ортиқ жангарини йўқ қилди

мир 24 апрель 14:40 333

Риа Новости нашрининг хабар беришича, Афғонистон ҳарбий кучлари махсус амалиётлар давомида ИШИД террорчилик гуруҳининг 80 нафар жангарисини йўқ қилди. Бундан ташқари, бошқа радикал ҳаракатларнинг 50дан ортиқ аъзоси ўлдирилди.

Вазирликка кўра, 10 жангари афғон қуролли кучларининг Гур вилоятига берган ҳаво зарбалари қурбони бўлган. Яна 70 жангари Нангархар вилоятида йўқ қилинган. Ҳарбийлар махсус амалиёт чоғида жангариларнинг 6та бошпанасини ҳам вайрон этишган.

Хабар қилинишича, Қундуздаги амалиётда 35 исёнчи, шу жумладан «Толибон» ҳаракатининг етакчиларидан бири Мулла Бурҳон ўлдирилган. Забул ва Ўрузғон вилоятларида ҳам «тозалаш» тадбирлари ўтказилиб, унинг оқибатида 23 жангари ҳалок бўлган.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар