4660

Жанубий Корея артиллерияга қарши янги радарини намойиш қилди

мир 24 апрель 12:39 247

Жанубий Корея КХДР артиллерия позицияларини аниқлаш учун ҳаракатланувчи радар қурилмасининг такомиллашган намунасини ишлаб чиқди.

Унга кўра, 2011 йил ноябрь ойидан бери 54 миллиард Жанубий Корея вони (50 млн АҚШ долларига яқин) сарфланган янги тизим 2018 йилда жанговар сафга қабул қилинади.

«Апрель ойида ўтказилган сўнгги синовда тизим қуролли кучларнинг барча оператив топшириқларини бажарди ҳамда у жанговар ҳаракатларга мос, деган хулосага келинди», — дейилади бошқарма хабарида. Унга кўра, янги радар қурилмаси Сеулни КХДРнинг узоқ масофани нишонга оладиган артиллериясидан ҳимоялаш ва уларни йўқ қилишда марказий ўрин тутади.

Айни вақтда, Жанубий Кореяда SAAB компанияси ишлаб чиққан ARTHUR-K радари мавжуд. Бироқ, янги маҳаллий радиолокация тизими қамрови ва тактик тавсифларига кўра, ундан 30-40 фоизга устундир.

Сеул икки Корея давлатини ажратиб турувчи ҳудуддан автомобилда бир соатлик узоқликда жойлашган.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар