4521

Афғонистондаги ҳарбий базага уюштирилган ҳужумда 50 дан зиёд киши ҳалок бўлди

мир 21 апрель 23:24 347

Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳри яқинидаги ҳарбий базага толиблар томондан уюштирилган ҳужум оқибатида 50 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақмда 21 апрелда АҚШнинг марказий қўмондонлиги вакили Жон Томас маълум қилди, деб хабар бермоқда «ria.ru» нашри.

«Дастлабки маълумотларга кўра, афғон ҳарбийлари ва базада ишлаган фуқаролар бўлган масжид ва ошхона нишонга олинган», деб айтди Томас матбуот-анжуманида.

Унинг айтишича, жавоб ўт очиш билан бир неча жангари йўқ қилинган. Пентагон вакили база яқинида жанг давом этаётгани маълум қилган. Ҳужум вақтида АҚШ коалицияси ҳарбийлари жабрланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Толибон” жангарилари Ўзбекистонга чегарадош ҳудудга ҳужум қилишгани хақида хабар берган эдик.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар