4465

Канададаги қишлоқча ёнига баландлиги 46 метрлик айсберг сузиб келди

мир 21 апрель 16:06 330

Канаданинг Ньюфаундленд оролидаги Ферриленд қишлоқчаси ёнига Арктикадан баландлиги 17 қаватли уйдек келадиган айсберг сузиб келди. «Айсберглар хиёбони» деб аталувчи бўғоз орқали ҳар йили юзлаб айсберглар сузиб ўтади, бироқ ҳали бундай катта айсберг учрамаганди.

Таъкидланишича, айсбергнинг энг юқори нуқтасидаги баландлиги 46 метрни ташкил қилади.

Ушбу айсберг юзлаб одамларнинг эътиборини тортди ва улар бу ажойиб манзарани томоша қилгани ва суратга олгани қишлоқчага ташриф буюрдилар.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар