3991

Петербург теракти ташкилотчиси сифатида Азимовни кай тариқа кўлга олинганлиги маълум бўлди

Жамият 18 апрель 12:30 361

Санкт-Петербургдаги теракт ташкилотчилигида гумон қилиниб 17 апрель куни Москва шаҳри яқинида қўлга олинган Аброр Азимов телефонини ёққани туфайли қўлга тушган. Бу ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига асосланган ҳолда Коммерсантъ нашри хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, қўлга олинган шахс теракт ижрочиси сифатида гумон қилинаётган Акбаржон Жалилов билан алоқада бўлган. Айнан Азимов терактдан олдин Жалилов билан охирги марта қўнғироқлашган шахс эди.

Гумонланувчи бир неча кундан буён қидирувда эди. У портлашдан сўнг яшаш жойини ўзгартирган ва барча телефонларини ташлаб юборган. 17 апрель куни у янги телефон ва сим-карталар сотиб олган. Сим-карталардан бирини ёқиши билан у ўзининг қаердалигини билдириб қўйган.

Азимовни Москва вилоятининг Одинцово туманидаги темир йўл ёқасида ФХХ ходимлари қўлга олишди. Унинг ёнидан Макаров русумли тўппонча топилган.

Тергов жараёнида аниқланишича, Азимов Аброр Аҳралович 1990 йилда Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида туғилган, 2013 йилнинг 25 майида Қирғизистон фуқаролигидан чиқарилган.

Изоҳ билдириш