3289

Жиззахдаги “Халқлар дўстлиги” шоҳ кўчаси Ислом Каримов номига ўзгартирилди

Жамият 12 апрель 8:28 291

Жиззах шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” шоҳ кўчаси энди Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан аталади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси геодезия ва картография миллий маркази қошидаги эксперт комиссияси берган хулосада маълум қилинди, деб хабар бермоқда Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 25 январь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таклифлари асосида) Ислом Каримов номини бериш белгилаб қўйилган эди.

Изоҳ билдириш