2836

Стокгольмда юк машинаси одамлар устига бостириб борди: қурбонлар бор

мир 8 апрель 8:07 350

Юк машинаси сайр қилиб юрганлар устига катта тезликда келиб урилган

Стокгольмдаги Дроттнинггатан кўчасида юк машинасининг одамлар устига бостириб бориши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Швеция радиоси.

Хабарга кўра, юк машинаси сайр қилиб юрганлар устига катта тезликда келиб урилган. Машина магазинлардан бирига урилиб тўхтаган. Швециянинг «Афтонбладет» газетаси ёзишича, воқеа жойи полиция томонидан ўраб олинган, одамлар орасида ваҳима бошланган, деб ёзади РИА Новости.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар