12991

Мирзиёевнинг навбатдаги ташрифи яна Юнусобод туманига режалаштирилди

Жамият 14 июль 17:12 780

Эртага, 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар Юнусобод туманига ташриф буюради.

Бу ҳақида Президент Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев ташриф чоғида ҳудудлардаги ижтимоий, иқтисодий янгиланишлар ва, энг муҳими, оддий аҳолининг яшаш тарзи билан яқиндан танишади.

Шу кунларда туман ҳудудидаги бозорларда солиқ идоралари вакиллари бўлишган ва нархлар кескин тушиши кузатилган.

Фейсбукдаги «Потребитель.уз» гуруҳида фойдаланувчилардан бири бозорда мол гўшти 20 минг сўм, қўй гўшти эса 21 минг сўмдан сотилаётгани ҳақида ёзган ва буни туманда президент ташрифи кутилаётгани билан изоҳлаган.

Маълумот учун, шаҳарнинг бошқа бозорларида айни вақтда гўштнинг бир килоси нархи 28-33 минг сўм атрофидадир.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 25 март куни ҳам ушбу туманга ташриф буюриб, бунёдкорлик лойиҳалари билан танишган ва аҳоли билан мулоқот қилган эди.


Изоҳ билдириш