12981

ЎЁИнинг Сирдарё ва Наманган вилоятлари кенгашига раис сайланди

Жамият 14 июль 17:00 608

Айни кунларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашларининг кенгайтирилган йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Барча ҳудудий Кенгашларга раҳбарлар сайланиб, ташкилотнинг келгусида белгиланган вазифаларини тўлақонли бажаришлари учун уларга катта ишонч билдирилмоқда.

Сирдарё вилоятида ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилиб, мазкур йиғилишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши раиси этиб Зайниддинов Шавкат Зайниддин ўғли сайланди.

Наманган вилоятида ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кун тартибида белгиланган вазифалар атрофлича муҳокама этилди.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгаши раиси этиб номзод Раҳимов Илёс Муйдинович сайланди.

Изоҳ билдириш