12950

Андижонда «Ҳаракат хавфсизлиги» тадбири бошланди

Жамият 14 июль 15:35 431

Андижон вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан маҳаллий ҳокимият, ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда жамоатчиликни жалб этган ҳолда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, транспорт ва пиёдалар оқимини тартибга солиш бўйича кенг қўламли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Бироқ, айрим фуқароларимиз йўл-ҳаракати қоидаларига риоя этмасликлари натижасида йўл-транспорт ҳодисаларида жабр кўраётгани ачинарлидир.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан 2 ой давомида, яъни, жорий йилнинг 10 июль кунидан 10 сентябрь кунига қадар вилоятимиз ҳудудида “Ҳаракат хавфсизлиги” тадбири ўтказилиши белгиланди.

Ҳурматли юртдошлар, йўл-ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этишга одатланиш ўзингизни ва бошқа кўплаб фуқаролармизни ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиши мумкинлигини унутмаган ҳолда тадбирда фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз.

Вилоят ИИБ Матбуот хизмати

Изоҳ билдириш