12944

Юртдошларимиз ҳалок бўлган ангар ижарачиси ҳибсга олинди

Жамият 14 июль 15:25 470

Cанкт-Петербург бўйича РФ тергов қўмитасининг бош тергов бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, тергов органлари етти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган ангарни ижарага олган фирманинг бош директорини ҳибсга олди.

У 1986 йилда туғилган аёл бўлиб чиқди. Ҳозирда гумонланувчига нисбатан Россия Жиноят кодексининг 109-моддаси (Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Колпино шаҳарчасида йўлак плиткалари ишлаб чиқарилувчи ангарда ёнғин юз берди. Ангар қолдиқлари остидан ўзбекистонлик етти фуқаронинг жасади топилган.

Изоҳ билдириш