12912

ТИВ: Росссиядаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг тўлиқ рўйхати.

Жамият 14 июль 10:48 915

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлик ахборот-хизмати Санкт-Петербург таркибига кирувчи Колпино шаҳридаги ангарда рўй берган ёнғин туфайли ҳалок бўлга Ўзбекистон фуқароларнинг рўйхатини эълон қилди.

ТИВнинг хабарида айтилишича, 13-июл куни ёнғин сабаблари ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш учун Колпино шаҳрига (Санкт-Петербург шаҳри таркибига киради) борган Ўзбекистон Элчихонаси ходимлари Санкт Петербург шаҳри Ташқи алоқалар қўмитаси маълумотига асосланиб, 7 та Ўзбекистон фуқароларининг ҳалок бўлганини тасдиқлади:

1. Хусинов Рўзмат Қурбонбоевич, 1967-йил 1-январда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, «Таган» ҚФЙда рўйхатда туради;

2. Хусинов Сирож Рўзматович, 1991-йил 16-октябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, «Таган» ҚФЙда рўйхатда туради;

3. Отаниёзов Зоир Аминович, 1973-йил 2-ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, «Таган» ҚФЙда рўйхатда туради;

4. Бойжанов Илёс Қадамбоевич, 1988-йил 10-ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани «Таган» ҚФЙда рўйхатда туради;

5. Султонов Юнус Куранбоевич, 1981-йил 21-апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани «Таган» ҚФЙда рўйхатда туради;

6. Атаков Ўткирбек Ўктамбоевич, 1989-йил 19-апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани «Гулобод» ҚФЙда рўйхатда туради;

7. Қурамбоев Шохзод Хушнудбек ўғли, 1997-йил 3-ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани «Таган» ҚФЙда рўйхатда туради.Россиянинг ваколатли органлари томонидан суд-тиббий экпертизаси ўтказишга қарор қилинди.

Элчихона Санкт-Петербург ва Колпино шаҳарларининг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибти.

Ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисидаги маълумот уларнинг оила-аъзоларини ҳабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари ва Хоразм вилояти ҳокимлигига етказилди.

Изоҳ билдириш