12905

Петербургдаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар шахси маълум қилинди

Жамият 14 июль 10:09 548

Санкт-Петербург таркибига кирувчи Колпино шаҳридаги йўлак плиталарини ишлаб чиқариш бўйича ангарда рўй берган ёнғин туфайли ҳалок бўлган етти инсоннинг исми маълум қилинди. Бу ҳақида Nation News’нинг хабар берди.

Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида етти киши ҳалок бўлган: Рўзмат Х., Сиротжон Х., Илёс А., Юнус С., Шаҳзод К., Зоир А., Ўткирбек А. Уларнинг барчаси «Эверест» МЧЖда ишлаб, Ўзбекистон фуқаролари бўлгани айтилмоқда.

Россиянинг Ленинград вилоятидаги ангарда пайшанба кунига ўтар кечаси рўй берган ёнғин натижасида етти киши ҳалок бўлди, ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқароларидир.

Изоҳ билдириш