10 июль куни она ўз фарзандларини уйда қулфлаб қўйган ва бунинг натижасида иккала қиз ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақида ИИББ раҳбари ўринбосари Дониёр Тошхўжаев пайшанба куни ўтказилган брифингда маълум қилди.
Тергов давомида аниқланишича, Чилонзор туманида истиқомат қилувчи 1991 йилда туғилган фуқаро Мусаева Рината иссиқ ҳавога қарамасдан барча ойналарни ёпиб, уч нафар фарзандини қулфланган уйда қаровсиз қолдирган. Бунинг натижасида 3 ва 5 ёшли қизчалар тез ёрдам етиб келгунича ҳаётдан кўз юмган.
Ушбу ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 117-моддаси 3-қисми “А” банди билан жиноят иши қўзғатилган.