12836

2018 йил 1 майдан биометрик паспорт ва хорижга чиқиш визаларини беришнинг электрон тизими ишга тушади

Жамият 13 июль 14:10 762

2018 йил 1 майдан биометрик паспорт бериш, хорижга чиқиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш, доимий ва вақтинчалик прописка олиш, яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш жараёнларини соддалаштирадиган электрон тизим йўлга қўйилади. Бу Шавкат Мирзиёевнинг 11 июлдаги қарори билан белгиланди.

Тизимни ишлаб чиқиш ИИВ ва АКТ вазирлигига топширилди. Шунингдек, икки ой ичида фуқароларни хорижий давлатларда рўйхатдан ўтиш ва меҳнат қилишга рухсат олиш тартибини соддалаштириш режаси ишлаб чиқилади.

Изоҳ билдириш