12804

Қирғизистонда президентликка номзодлар сони яна 3 кишига ортди

мир 13 июль 11:08 312

Қирғизистонда президент сайлови ва референдум ўтказиш масалалари бўйича марказий комиссияга яна 3 фуқаро томонидан ҳужжатлар топширилди.

Президентлик сайловларида иштирок этиш бўйича «Империал Девелопмент» МЧЖнинг 32 ёшли  бош директори Куттубек Бешбаков, ҳуқуқий ҳимоя марказининг 42 ёшли бош директори Игор Трофимов ҳамда вақтинча ишсиз бўлган 46 ёшли Максатбек Жумабеков ўз ҳужжатларини топширганлар.

Шу кунга қадар Марказий сайлов комиссиясига президентлик сайловларида иштирок этиш учун 19 фуқаро ва учта сиёсий партия номзодлари ҳужжат топширган.

Президентликка номзодларни кўрсатиш жорий йил 1 августига қадар давом этади. Президент сайловлари 15 октябрда ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар