12783

Қашқадарё ва Хоразм Ёшлар иттифоқига рахбарлар сайланди

Жамият 13 июль 10:14 527

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Кенгаш аъзолари томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят кенгашининг раиси этиб 1987 йилда Яккабоғ туманида таваллуд топган, бунгача “Камолот” ЁИҲнинг Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси вазифасида фаолият олиб борган Шомурод Сатторов сайланди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Унда Хоразм вилоят кенгашининг раиси этиб 1983 йил Хоразм вилояти, Хива шаҳрида таваллуд топган, бунгача 2013 йил “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Хоразм вилояти Кенгаши раиси ҳамда 2015 йилдан шу вақтга қадар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши Маънавий-маърифий лойиҳалар бўлими мудири лавозимларида фаолият юритган Мансурбек Машарипов сайланди.

Изоҳ билдириш