12765

Ўзбекистон фуқаролари хорижга чиқиш учун янги паспортга эга бўлишади

Жамият 13 июль 9:28 510

Шавкат Мирзиёев республика фуқаролари учун хорижга чиқиш учун янги паспортларини жорий этиш бўйича мутасадди ташкилотлар  олдига аниқ ва муайян чораларни ишлаб чиқиш вазифасини юклади.

Мирзиёевнинг 2017 йил 11 июлда қабул қилинган «Миграцион жараёнлар ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ, Давлат идоралари бир ой муддат ичида хорижий давлатларга чиқиш паспортини жорий этиш учун асосланган таклифларни киритиши лозим.

«Бир ой муддат ичида хорижга чиқиш паспортини жорий этишнинг аниқ босқичлари, муддатлари, техник шартлари ва молиявий харажатларини назарда тутувчи, асосланган таклифлар киритилсин», — дейилади ҳужжатда.

Президентнинг расмий сайтида қарорнинг матни  эълон қилинди.

Хужжатга кўра, таклифларни ишлаб чиқиш билан Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги давлат персоналлаштириш маркази, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси шуғулланиши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигига қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни ажратиш вазифаси юклатилган.

Изоҳ билдириш