12734

Android смартфонларида «ваҳима» функцияси пайдо бўлди

Технология 12 июль 16:17 498

Google эълон қилган Androidнинг энг сўнгги версиясида яширин «ваҳима» (паника) функцияси пайдо бўлди. Унинг асосий  вазифаси зарар келтирувчи дастурлар ва вируслар билан курашишдир.

«Ваҳима» (panic) — функцияси фойдаланувчи орқага қайтиш кнопкасини тўрт маротаба кетма-кет босганидан кейин ишлаб кетади. Унинг асосий вазифаси — бош экранга қайтиб, телефоннинг ишлаш қобилиятини тиклашдир.

Шундай йўл билан «Ваҳима» функцияси зарарли дастурлар ёки вирус телефонга кириб олишидан сақлайди. У  дастурни ёпишга халал бераётган программаларни мажбуран ёпиб мобил қурилма ишини қайта тиклайди. Янги функция Androidнинг энг сўнгии Android Nougat 7.1. версиясида ишлайди.

Ушбу функция Android фойдаланувчиларига жуда қўл келиши аниқ. Чунки охирги йилларда айнан ушбу тизимда ишлаётган ускуналар учун кўплаб вируслар ва зараркунанда дастурлар пайдо бўлмоқда.

Norton AntiVirus компанияси ўтказган изланишларга қараганда, зарарли дастурлар ёки вирус яратиш жуда фойдали бизнесга айланмоқда. Вируслар ёрдамида фойдаланувчига мажбурий реклама намойиш қилиш, унинг шахсий маълумотини ёки пулини ўғирлаш мумкин.
Манба «Популярная механика» журнали.

Изоҳ билдириш