12679

«Ўзбекконцерт» 4 нафар хонанданинг лицензиясини олиб қўйди

Жамият 12 июль 11:18 835

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси 4 нафар хонанданинг лицензияси 2017 йил 11 июлдан тугатилганини маълум қилди.

“Лицензиатлар Тоҳир Содиқов, Азиза Ниёзметова, Шароф Муқимов ва Шерали Бекмуродовлар билан тузилган лицензия битимининг 4.2.-бандида назарда тутилган шартлар бузилганлиги сабабли, ушбу хонандалар номига берилган лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган низомнинг 17-бандига асосан 2017 йил 11 июлдан тугатилганлиги билдирамиз”, дейилади хабарда.

 

Изоҳ билдириш