12656

Тошкент шахар ёшлар иттифоқига раҳбар тайинланди

Жамият 12 июль 9:52 1 461

Элбек Шукуров Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шахар кенгаши раиси лавозимига сайланди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва Ўзбекистон либерал-демократик партияси раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Элбек Шукуров ушбу лавозимга муносиб кўрилган. Бу ҳақида «Toshkent Shahar Yoshlar Ittifoqi» матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон Президентининг 5 июлдаги фармони билан Ёшлар иттифоқининг Тошкент кенгаши раҳбари пойтахт ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади ва мақоми жиҳатидан ҳокимнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.

Элбек Шукуров 1988 йилда Тошкентда туғилган. 2009 йили Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2005 йилда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатида бошлаган. Шукуров бир неча йил турли лавозимларда ишлаган.

Изоҳ билдириш