12571

Муҳаммаджон Рашидовнинг оиласи оғир жудоликка учради

Жамият 11 июль 12:41 837

2017 йилнинг 14 май куни туғилган қашқадарёлик чақалоқ Муҳаммаджон Рашидов 11 июль куни вафот этди. Бу ҳақида “Дарё” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, 11 июлга ўтар кечаси чақалоқнинг аҳволи оғирлашган. Эрта тонгдан Муҳаммаджонни Тошкентдан етиб борган мутахассислар иштирокида қайта операция қилиш бўйича маслаҳатлашувлар олиб борилган. Бироқ гўдакнинг жони операциягача узилган. Муҳаммаджон Рашидов биринчи марта 28 июнь куни операция қилинган эди.

ASR.uz” таҳририяти номидан марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик изҳор этамиз.

Изоҳ билдириш