12524

Тошкентда валюта айирбошчисини тунаган талончилар ушланди

Жамият 11 июль 8:59 421

6 июль куни соат тахминан 14:00 да уч кишилик жиноий тўда валюта айирбошчисига ҳужум қилиб, унинг 8370000 сўм миқдоридаги пулини олиб қўйди. Бу ҳақида UzNews хабар бермоқда.

Жиноят Фарҳод бозори ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Учтепа туман филиали қаршисида рўй берди. Уч жиноятчи айирбошчининг пул тўла пакетини тортиб олиб, ўзларининг Lacetti машинасида қочишга уринди. Шу пайтда жабрланувчи олд йўловчи ўридиғи ойнаси орқали машина ичига кириб олди. Аммо жиноятчилардан бири унга пичоқ ўқталди. Машина бироз юргандан сўнг жиноятчилар жабрланувчини туртиб чиқариб юборди, сўнг уни калтаклади.

Тезкор қидирув тадбирларини ўтказиш чоғида Чилонзор туман ИИБ ходимлари жиноий гуруҳ аъзоларини топиб ушлади.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 164-моддаси 2 «А» ва «Б» бандлари бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Изоҳ билдириш