12405

Андижон вилоят ИИБ «янгича ишлаш» тизимини йўлга қўйди

Жамият 10 июль 11:24 634

Андижон вилоят Ички ишар бошқармаси маҳалла билан ҳамкорликда «янгича ишлаш» тизими асосида фаолиятни йўлга қўйди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси маҳалла билан ҳамкорликда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида «янгича ишлаш» тизими фаолиятини йўлга қўйди.

«Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси марказий аппарати ходимлари профилактика хизмати ходимларига яқиндан ёрдам бериш ва «янгича ишлаш» тизимини фаолиятини ташкиллаштиришда кўмаклашиши мақсадида Андижон шаҳар худудида жойлашган 83 та маҳаллага бириктирилди», — дейилади хабарда.

Профилактика инспекторлари маҳалла посбони, фуқаролар йиғинларининг фаоллари ва жамоатчилик вакиллари билан ҳар бир маҳаллаларга кириш жойларида, аҳоли кўп тўпланадиган ва савдо комплекслари атрофларида ташкил этилган «маҳалла пост»ларида хизмат олиб боришмоқда.

Янги йўналишда ташкил этилган хизмат вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳам фаолият кўрсатади, деб таъкидланган хабарда.

Изоҳ билдириш