12390

Эрдўғон Германия ҳақидаги фикрларини сўзлаб берди

мир 10 июль 10:02 375

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон G20 саммитининг ниҳоясидаги брифингда Германия террорчиларга сиёсий бошпана бериб ўз жонига қасд қилаётганлигини айтди.

 “Бу ерда сиёсий эркинликлар ҳақида гапириш мумкин эмас…  бу айнан сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилишдир. Бу худди отган одамнинг ўзига қайтиб келувчи бумеранг кабидир”, -деб айтган Эрдўғон.

Туркия президенти немис ҳукумати унга Гамбургдаги ватандошлари қаршисида нутқ сўзлашига ижозат бермаганлигини изоҳлаш асносида бу гапларни айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэл Эрдўғоннинг Германияда истиқомат қилувчи турклар билан учрашуви кун тартибига тўғри келмаслигини маълум қилганди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар