12309

Тошкент шаҳри ва вилоятларда ҳаво ҳарорати сақланиб қолади

Жамият 7 июль 15:30 531

Сўнгги тақдим этган маълумотга кўра, шу кунларда Тошкент шаҳри ва вилоятларда ҳаво ҳарорати 45 даража ва ундан юқорини кўрсатмоқда. 7−11 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрондан Туркманистон орқали иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимининг кириб келиши давом этади. Бу ҳақида Ўзгидромет «Аsr.uz»га маълум қилди.

Республика бўйлаб жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади, ҳарорат кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан 4−6 даража юқори бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида 7−8 июль кунлари хаво харорати +44…+45 даражагача кўтарилади
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 7−10 июль кунлари +44…+45 даражагача кўтарилади
7−11 июль кунлари Фарғона водийси бўйлаб хаво харорати +38…+43 даражагача кўтарилиши кузатилади.

Ҳаво ҳароратининг юқорилиги 7−11 июль кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида Қирғизистон ҳамда Тожикистон ҳудудидан музларнинг кўп миқдорда эришидан ҳосил бўлувчи сел оқимларини вужудга келтириши мумкин.

 

Изоҳ билдириш