12279

УЖК тизимига ҳарбий тузилмалар пенсионерлари жалб этилади

Жамият 7 июль 13:57 522

Ўзбекистонда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ҳарбий хизматчилари ва ходимларидан чиққан пенсионерларни уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига жалб этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Президентнинг 6 июлдаги фармонида таъкидлаб ўтилган.

Хужжатга кўра, 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон УЖК вазирлиги марказий аппарати, Тошкент УЖК бош бошқармаси, вилоятлар УЖК бошқармалари, Кўп квартирали турар-жой фондларидан фойдаланиш соҳасида назорат бўйича инспекция ва «Коммунхизмат» агентлиги раҳбарлар таркибида мутахассис сифатида фаолият кўрсатувчи шундай пенсионерларга нафақа пули тўлиқ миқдорда берилади (агарда уларнинг ягона ишлаш жойи бўлса).

Ўзбекистонда меҳнат қилувчи пенсионерларга, айрим тоифаларни истисно қилганда, нафақасининг 50 фоизи тўланади.

Президентнинг 5 июлдаги фармони билан шу вақтга қадар мудофаа вазирининг шахсий таркиб бўйича ўринбосари бўлиб фаолият кўрсатиб келаётган Музаффар Салиев Ўзбекистон уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири этиб тайинланди.

Матн: «Газета.uz»

Изоҳ билдириш