12276

Яна бир фоҳишахона сақлаш аниқланди

Жамият 7 июль 13:50 759

2017 йилнинг 4 июль куни тахминан соат 11:00ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, муқаддам судланган Абдулазизова Альбина Гариповна, Яккасарой тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 33.000 сўм пул эвазига фуқаро «Р» ва «Н» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги шахснинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, анкета маълумотлари ўхшашлик ҳолати тасодифий ҳарактерга эга.

Изоҳ билдириш