12273

2 килограмм 851 грамм «марихуана» сақлаган гиёҳванд қўлга олинди

Жамият 7 июль 13:39 359

2017 йилнинг 4 июль куни, Бектемир тумани ҳудудида, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган “Қора Дори-2017” тадбири давомида, фуқаро Казанцев Денис Абдурахмановичдан полиэтилен пакетга солинган оғирлиги 2 килограмм 851 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Изоҳ билдириш