12256

Тошкент ахборот технологиялари университетида қўрқмас «зайчик»лар қўлга олинди

Жамият 7 июль 12:15 744

Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда  тест синовларини ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш (идентификация) ва бошқариш тизимини жорий этди. Бу ҳақида университетнинг tuit.uz сайтида ҳам маълумотлар бериб ўтилган эди.

5 июль куни ТАТУда Махсус факультетнинг 450 нафар абитуриентлари учун тест синовлари ўтказилди. Имтиҳон вақтида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизими асосида қўштирноқ ичидаги 16 нафар “зайчик” абитуриентлар аниқланди. Улар орасида “биометрик тизимни алдайман”, деган мақсадда ҳарбийлар формасини кийганлари ҳам бор.

Шунингдек, абитуриентлардан 100 дан ортиқ мобил алоқа воситалари олиб қўйилиб, тест жараёнига киритилмади. Диплом муқоваси ичига яширилган телефонлар ҳам аниқланди.

alt
© Фото: tuit.uz
alt
© Фото: tuit.uz
Изоҳ билдириш